«Барселона» Ла Лигада сўнгги 17 йилдаги энг ёмон стартини қайд этди

«Барселона» Испания чемпионатининг 16-турида ўз майдонида «Эйбар» (1:1) билан дуранг ўйнади.
Каталония клуби бу мавсумда 15 ўйинда 25 очко тўплаб, Ла Лигада сўнгги 17 йилдаги энг ёмон стартини қайд этди. 
«Кўк-анорранглилар»  2003/04 йилги мавсумда Франк Райкаард қўл остида дастлабки 14та баҳсда 20 очко жамғаришган. Ўша йили якунда «Барселона» 72 очко билан 2-ўринни эгаллаган