«Реал» яримҳимоячиси Иско жамоадошлари билан муносабатларни ёмонлаштирди, деб хабар беради Diario Gol. Манбага кўра, «қаймоқранглилар» сардори Серхио Рамос бир неча бор яримҳимоячининг ўйинлар ва машғулотлардаги ҳаракатларидан норозлигини билдирган. Ўшандан бери икки футболчи гаплашишмаяпти. Қайд этилишича, Рамосни «Реал»нинг бошқа ўйинчилари ҳам қўллаб-қувватлаган. Улар клуб Искони сотиши керак, деб ҳисоблашади. Аввалроқ 29 ёшли хавбек Мадрид жамоасини тарк этмоқчи эканлиги, аммо унга таклиф йўқлиги ҳақида хабар берилган эди.
Izohlar