Элдор Шомуродов "Женоа"да кўпроқ босим остида қолаётган экан...

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Ушбу йиғинга бош мураббий аксарият легионерларимизни чақириб, асосий таркибни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Италиянинг "Женоа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов ҳам юртимизга етиб келди. Шу фурсатдан фойдаланиб, ЎФА матбуот хизмати ҳужумчимиз билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатнинг бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз. -Сизни кучли бешлик чемпионатларида стабил ўйин намойиш қилаётган илк ўзбек футболчиси дейиш мумкин. Айтингчи, МТЖда босим юқорими ёки "Женоа"да? "Ўйлашимча, "Женоа"даги ўйинларда каттароқ босим остида қоламан. Сабаби, у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишга ҳаракат қиламан. Асосий мақсадим миллий терма жамоамизга фойда келтириш. Генуяда ўтаётган ҳар бир куним Ўзбекистон МТЖнинг кейинги ўйини кутиб яшаш билан ўтади. Доим терма жамоа либосини кийганимда, жуда хурсанд бўламан. "Женоа"да эса, вазият бошқача. У ерда хорижлик футболчилар кўп нарса кутишади ва талаб қилишади. Шунинг учун, клубда терма жамоага нисбатан босим каттароқ деб ўйлайман". *** “Ростов” жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин рафиқаси Дарья Гордееванинг инстаграм саҳифасида мухлислар саволига жавоб берди. Мухлислардан бири тажрибали мураббийдан Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш ҳақида савол берди. Валерий Карпин бу саволга ажойиб тарзда жавоб қайтарди: - Сиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини шуғуллантиришга рози бўласизми? - Агар Элдор Шомуродов таклиф қилса, шуғуллантиришим мумкин. Талабим шуки, у ердаги барча ўйинчилар Элдор сингари юқори савияда бўлиши керак. Валерий Карпин ўз даврида Россиянинг энг машҳур футболчиларидан бўлган. Ҳужумкор футболчи сифатида тўп сурган Карпин собиқ Иттифоқ даврида Талиннинг “Спорт”, Москванинг “ЦСКА”, Воронежнинг “Факел” жамоаларида ўйнаган. 1990 йилдан 1994 йилгача “Спартак”да тўп сурган. Кейин Испания чемпионатига кўчиб ўтиб, “Реал Сосьедад”, “Валенсия”, “Сельта” клублари шарафини ҳимоя қилган. Клублар даражасида 572 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 109 маротаба ишғол қилган. Россия терма жамоаси сафида 72 та ўйинда 17 та гол муаллифи бўлган. Манба: interfutbol.uz

Izohlar

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ushbu film uchun hali hech qanday izoh yo'q.

Авторизация