Роналдунинг «инстаграм»даги обуначилари сони 250 млнга етди. Бу – рекорд

FUTBOL 3-01-2021, 07:12
Роналдунинг «инстаграм»даги обуначилари сони 250 млнга етди. Бу – рекорд
Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «инстаграм» тармоғидаги энг машҳур шахс бўлиб турибди.
Португалиялик футболчининг ушбу тармоқдаги обуначилари сони 250 млнга етди ва у бундай кўрсаткичга эришган илк кишига айланди.
Роналдудан кейинги ўринларни америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (214 млн) ва актёр Дуэйн «Скала» Жонсон эгаллаб турибди.
Футболчилардан «Барселона» сардори Лионель Месси 8-ўринни (175 млн), «ПСЖ» вингери Неймар 13-поғонани (144 млн) эгаллаган. Шунингдек, топ-50дан Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм  (65 млн, 39-ўрин) ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари Роналду 2020 йилда «инстаграм»да энг кўп «лайк» олган инсондир

Fikr va izohlar

Hali izoh qoldirilmagan.

Авторизация

Cover
San'atkor
00:00
00:00