Роналду расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди

Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 15-туридан ўрин олган «Удинезе» (4:1) билан баҳсда дублга эришди.
Goal'нинг маълумотига кўра, фаолиятидаги 1032-расмий ўйинини ўтказган португалиялик футболчи голларини 758тага етказиб, бразилиялик собиқ ҳужумчи Пелени ортда қолдирди. Футбол қироли 812та расмий баҳсда 757та тўп киритган. 
Ушбу кўрсаткич борасида рекорд 1931-1955 йиллар оралиғида ўйнаган чехиялик собиқ форвард Йозеф Бицанга тегишли – 759 гол.