Нагельсманн: «Роналду билан ишлаш қизиқ бўларди»

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн қайси футболчи билан бирга ишламоқчи эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Криштиану Роналду. Бу қизиқ бўларди. Ташқаридан кўпинча ўз яхтаси фососуратини жойлаштирган одамни кўриш мумкин. Аммо Ҳедира менга Роналдунинг машғулотларга профессионал ёндашиши ҳақида гапириб берган ва бу мени ҳайрон қолдирган.
У худди машғулотлар монстрига ўхшайди. Биринчи бўлиб келиб, охирги бўлиб кетади. У ҳамма билан тезда чиқишиб кетади», – дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради Sport Bild.[spoiler][/spoiler]