Месси: «Гризманнинг трансферини истамаганим ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди» Душанба, 28 Декабр 2803 «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Антуан Гризманн билан муносабатлари ҳақида гапирди. «У билан ҳеч қандай муаммога дуч келмаганман. ОАВда унинг трансферини истамаганим ҳақида ёзишди. Аммо бу ёлғон. Ҳеч қачон бундай қилмаганман Муносабатларимиз яхши. Баъзида кийиниш хонасида ва сафар ўйинларида бирга мате ичамиз. Ёмон нарса йўқ», – дея Мессининг сўзларини келтиради La Sexta.
Izohlar